Хитой. Арнаутович "Шанхай СИПГ" сафидаги дебют ўйинидаёқ гол киритди
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп тепадиган "Шанхай СИПГ" бу тур сафарда "Чунцин Лифан" билан куч синашди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Аҳмедов беллашув қайдномасидан ўрин олмади.
Қайд этиш жоиз, мазкур баҳс "Шанхай СИПГ"нинг австриялик ҳужумчиси Марко Арнаутович учун дебют учрашуви бўлди ва илк ўйиндаёқ тажрибали футболчи рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.
Фикрлар