Хитой клуби Мессини дунёдаги энг сердаромад футболчига айлантирмоқчи
Ads

 

Хитойнинг “Хэбей Чайна Форчун” клуби “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессига йилига 100 млн еврога тенг 5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Аргентиналик 29 ёшли футболчининг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2018 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Куни кеча “Барселона” Мессига янги шартнома таклиф қилмоқчи экани маълум бўлганди. Унга кўра Мессининг йиллик маоши 35 млн евро бўлади.

Хитой клуби эса каталонияликлар таклиф қилаётган суммадан деярли уч карра кўпроқ таклиф қилмоқда.

Минбар

Барча блоглар