Хитойда 2022 йилги Олимпиада режа бўйича тўла ҳажмда ўтказилади
Хитой маъмурлари янги коронавирус пандемиясига қарамасдан, 2022 йилда XIX қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг барча тадбирлари тасдиқланган режага мувофиқ ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг масъул вакили Ван Вэньбинь хабар берди.
“Мен Хитой Олимпиадани ўтказиш учун қулай шароит яратиш мақсадида биринчи навбатда, пандемияни жиловлаш ва иқтисодиётни тиклашга эътибор берганлигини таъкидламоқчиман. Биз Ўйинларнинг ажойиб ўтказилишига ишончимиз комил”, – дея аниқлик киритди ўтказиладиган брифингда.
Дипломат Пекин коронавирус билан курашишда қатъий чораларни сақлаб турганлигини ёдга солди. “Биз барча режалаштирилган спорт тадбирлари ўтказилиши учун фаол саъй-ҳаракатлар қилмоқдамиз”, – аниқлик киритди Ван Вэньбинь.
Унинг айтишича, Хитойнинг қишки Олимпиадага тайёргарлик кўриши жаҳон ҳамжамияти, шу жумладан Халқаро олимпия қўмитаси томонидан маъқулланмоқда ва жиддий равишда қўллаб-қувватланмоқда.
Фикрлар