Хитойдаги бокс оқшомида ҳамюртимиз мағлубиятсиз келаётган боксчи устидан ғалаба қозонди

Chery Tigo 7 PRO

Кеча, Хитойнинг Фошан шаҳрида профессионал бокс кечаси ташкил этилди.

Мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик Камрон Эшматов ҳам рингга кўтарилди. Жавлон Эшматов ҳамда Сардор Раззақов шогирди бўлган юртдошимиз угандалик мағлубият билмай келаётган Давид Ссемужжуга (5-0) қарши баҳс юритди. 8 раундлик қилиб белгиланган ушбу қарама-қаршилик тўлиқ давом этди. Якунда, раундлар мобайнида яққол устунлик қилган ҳамюртимиз ҳақли тарзда ғалаба қозонди ва рақибига 5 ғалабали сериядан сўнг, илк мағлубиятни тақдим этди.

Эътиборли жиҳати, юртдошимиз 7 та жангини енгил вазн (61,2 кг) тоифасида ўтказганди. Бу сафар эса ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида рингга кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!