Хитойдан дараклар. Исмоиловнинг жамоаси “Гуанжоу Эвергранд”дан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди

Бугун Хитой Суперлигасида 2-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Анзур Исмоилов фаолият олиб борадиган “Чангчунь Ятай” клуби сафарда амалдаги  чемпион – “Гуанжоу Эвергранд” меҳмони бўлди.

Мазкур ўйинда Фабио Каннаваро шогирдлари 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Исмоилов одатдагидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Хитой Суперлигаси. 2-тур

“Гуанжоу Эвергранд” – “Чангчунь Ятай” 5:0 (0:0, 5:0)

Голлар: Гао Лин (52), Рикардо Гуларт (60, 65), Алан (79, 84).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!