Хитойликлар англиялик машхур ҳакамни ички чемпионат ўйинларида ишлашга таклиф қилишмоқчи

 

Хитой чемпионати мутасаддилари Марк Клаттенбургни миллий чемпионат ўйинларига чақиришмоқчи. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, Суперлига вакиллари Марк Клаттенбургни миллий чемпионат ўйинларига ҳакамлик қилиш учун таклиф қилишмоқчи. Бу орқали хитойликлар чемпионат ўйинларига бўлган қизиқишни янада ошириш ва мамлакат номини янада машхур қилишни режалаштиришган.

Маълумот ўрнида, Марк Клаттенбург бу йил Англия Кубоги, ЕЧЛ ва Евро-2016 финалларини бошқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!