Хитойликлар Тевесга 40 млн евро маош таклиф қилишмоқчи

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби ҳужумчиси Карлос Тевес Хитой чемпионатига йўл оладиган бўлса, банкдаги ҳисоб рақамини бир неча миллионлар билан тўлдириши мумкин.

Гап шундаки, номи ошкор қилинмаётган Хитой клуби 32 ёшли футболчига йилига 40 млн евро беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Жорже Николанинг сўзларига асосланиб Sambafoot нашри хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил январда “Шанхай СИПГ” футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун бир йиллик шартнома ва ойига 2 млн евро маош беришни таклиф қилган. Бироқ бу рад қилинган эди.

Тевес ҳозирда Аргентина ҳам яхшигина маош олмоқда. Sambafoot нашри тарқатган хабарга кўра, Карлитоснинг Бокодаги маоши ойига 420 минг евро (тахминан 5 млн / йилига)ни ташкил қилади.