Хитойликлар Тевесни дунёдаги энг кўп маош оладиган футболчига айлантирди
Ads

Аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес Хитойнинг “Шанхай Шэнхуа” клубига кўчиб ўтганидан сўнг, дунёдаги энг кўп маош оладиган футболчига айланди. Daily Mail нашрининг маълум қилишича Тевес Хитой клубида ҳафтасига 615 минг фунт стерлинг миқдорида маош олади.

Эътиборлиси, Тевес бу кўрсаткич борасида “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни (365 минг фунт) ортда қолдириб, дунёдаги энг кўп маош оладиган футболчига айланди. “Шанхай Шэнхуа” бош мураббийи Густаво Пойетнинг сўзларига кўра, Тевеснинг келиши унинг учун кутилмаган ҳол бўлди.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи ушбу мавсум Аргентина чемпионатида 10та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.