Хивада халқаро этноспорт доирасида белбоғли кураш бўйича халқаро турнир ўтказилмоқда
Хабарингиз бор, айни пайтда Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" тарихий мажмуасида илк бор Халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтмоқда. Мазкур халқаро этноспорт фестивали доирасида миллий спорт туримиз саналган белбоғли кураш бўйича эркаклар ўртасида бешта вазн тоифасида халқаро турнир ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан ўтказилаётган шунингдек, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси билан ҳамкорлигдаги мазкур нуфузли халқаро турнирда Ҳиндистон, Мўғулистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби 10 дан ортиқ давлатларнинг номдор полвонлари ғолиблик иштирок этмоқда.
Турнир доирасида кеча 8 сентябрь куни Хива шаҳридаги "Фаровон" номли меҳмонхонанинг мажлислар залида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев раислигида навбатдаги конгресс ҳам ташкил этилди. Конгрессда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.
Шунингдек, конгрессда жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев Озарбайжон, Литва, Туркманистон, Тожикистон,Қозоғистон, Қирғизистон, Италия, Испания, Россия, Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, АҚШ, Швеция, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Грузия, Исроил, Монголия, Эстония ҳамда Латвия белбоғли кураш федерацияси раҳбарларига аъзолик сертификатлари топширилди. Конгресс сўнггида Америка Қўшма Штатлари белбоғли кураш федерацияси вакили, Тошкент-Сиэтл ҳамдўстлик шаҳарлари ассоциацияси раиси Лола Захарова билан АҚШда белбоғли курашни оммалаштириш борасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Осиё белбоғли конфедрацияси раиси Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Халқаро турнир 10 сентябрга қадар давом этади.
Фикрлар