Хоккей. Биринчи ўйинда мағлуб бўлган "Ҳумо" бугун мухлисларни хушнуд қила оладими?
Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Қозоғистон Про-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида “Бейбарис” клубини қабул қилди.
Афсуски, ушбу баҳсда 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг қўли баланд келди.
Бугун “Ҳумо” ва “Бейбарис” ўртасидаги иккинчи ўйин бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00 да "Ҳумо арена"да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо” айни дамда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. “Қанотлилар” ҳисобида 48 очко мавжуд. “Бейбарис” эса 43 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Фикрлар