Хоккей. Бу сафар дўппи кимга насиб этди?

Кеча Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси Олий Хоккей лигаси - Буюк ипак йўли кубоги доирасида Самаранинг ЦСК ВВС клубини қабул қилди в овертаймда киритилган гол эвазига рақибдан 4:3 ҳисобида устун келди.

Мазкур беллашувда иккита шайба киритиб, "Ҳумо"нинг ғалабасига улкан ҳисса қўшган Семён Валуйский кечаги учрашувнинг энг яхши хоккейчиси бўлди ва ўзбек дўпписини қўлга киритди.

У ушбу дўппини Платон Поповдан қабул қилиб олди. Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо" жамоасида ўзига хос анъана мавжуд. Унга кўра, ўйин давомида ўзини кўрсатган хоккейчига ўзбек дўпписи топширилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!