Хоккей. "Ҳумо" бир нечта янги трансферни эълон қилди, етакчилар билан шартнома узайтирилмоқда

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби янги мавсум олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

"Қанотлилар" матбуот хизмати бир нечта ёш ўйинчилар билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Жумладан, сўнгги бир неча кун ичида Андрей Болучевский, Никита Свинцицкий, Захар Зиминов, Антон Злобин каби маҳоратли ҳужумчилар билан клуб таркиби кучайтирилди.

Бундан ташқари, Денис Шураков, Жавоҳир Расулов, Иван Фишенко, Алексей Циплаков, Даниэль Коган каби етакчилар билан амалдаги келишув узайтирилди.

Маълумот учун, Евгений Попихин шогирдлари ўтган мавсумни Қозоғистон чемпионатида ўтказиб, якунда кумуш медалларга эга чиққанди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!