Хоккей. "Ҳумо" иккинчи ўйинда рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди

  • 23 ноября, 2022, 21:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Хоккей
TIGGO 2 PRO

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бугун Қозоғистон Про-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида "Снежные Барсы" клубига қарши иккинчи баҳсини ўтказди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда 5:0 ҳисобида "қанотлилар"нинг қўли баланд келди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг кечаги учрашувида 2:0 ҳисобида "Ҳумо" ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, "Ҳумо" бугунги ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 30 тага етказиб олди ва бу борада 3-ўриндаги "Арлан" жамоасига тенглашиб олди. Тошкент жамоаси ҳозирда чемпионат мусобақа жадвалида 4-ўринда, "Снежные Барсы" эса сўнгги 12-ўринда бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию