Хоккей. "Ҳумо" "Кулагер"га қарши иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди

Бугун “Ҳумо” Қозоғистон Про-лигасининг навбатдаги турида сафарда “Кулагер”га қарши иккинчи учрашувини ўтказди ва 2:03 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг тошкентликлар ўз ҳисобидаги очколар сонини 43 тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида эгаллаб турган 3-поғонасини янада мустаҳкамлаб олди.  Мағлуб бўлган “Кулагер” эса 32 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда "Ҳумо" 0:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!