Хоккей. "Ҳумо" ўз таркибига янги ҳужумчи қўшиб олди (ФОТО)

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби ўз таркибини марказий ҳужумчи Алексей Цыплаков билан тўлдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

98_1

Юқоридаги манбага кўра, "СКА-Серебряные львы" хоккей мактаби тарбияланувчиси СКА таркибида МХЛ, ВХЛ ва КХЛда иштирок этган. У ўтган мавсумни Тольяттининг "Лада" клубида ўтказди. У жорий мавсумни ҳам худди шу клубда бошлади ва ВХЛда жами 74та ўйин ўтказиб, 17 (6+11) очкони қўлга киритди.

Алексей "Ҳумо"да 89 - рақам остида ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!