Хоккей. "Ҳумо" ўз таркибини янги ҳужумчи билан кучайтирди

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ўз таркибини россиялик ҳужумчи Денис Шураков билан тўлдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Денис Шураков 1995 йил 10 февралда таваллуд топган, фаолиятини Нижегороднинг “Торпедо” жамоасида бошлаган. У жорий мавсумда БХЛда иштирок этаётган Воронежнинг “Буран” жамоасида ўйнади.

Денис Шураков умумий хисобда КХЛда 31 ўйин ўтказган ва 10 (3+7) очко жамғарган, БХЛда эса 217 ўйин ўтказиб, 128 (42+86) очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!