Хоккей. "Ҳумо" россиялик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди

Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби россиялик ҳужумчи Денис Кондратев билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, шартнома томонларнинг ўзаро келишуви орқали бекор қилинган.

Маълумот учун, Денис "қанотлилар" сафида Қозоғистон Про-лигасида жами 11та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!