Хоккей. "Ҳумо" ярим финални мағлубият билан бошлади
Қозоғистон Про-лигасида чемпионлик учун кураш олиб бораётган Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби бугун ярим финал доирасида “Бейбарис”га қарши илк учрашувини ўтказди.
Тошкентдаги "Ҳумо Арена"да кечган ўйин афсуски, "қанотлилар"нинг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, эртага ушбу жамоалар ўртасида иккинчи ўйин бўлиб ўтади. Учрашув 19:00 да старт олиши белгиланган.
Фикрлар