Холанд, Роналду, Кейн ва Мбаппе: Тўпурарлар тўқнашуви авжида

2023 йилда энг кўп гол уриш қайси футболчига насиб қилиши кўпчиликни қизиқтирмоқда. Бу номга даъвогар тўрт футболчи – Эрлинг Холанд, Ҳарри Кейн, Криштиану Роналду ва Килиан Мбаппе тинимсиз тўп киритяпти.

Чемпионлар лигасининг навбатдаги учрашувида Эрлинг Холанд “Лейпциг” дарвозасини ишғол қилиб, йил бошидан бери урган голлари сонини 50 тага етказиб олди ва рўйхатда яна биринчи ўринга кўтарилди.

“Бавария”да порлаётган Ҳарри Кейн норвегиялик ҳамкасбинида битта голга ортда қолмоқда. Бугун мюнхенликлар Чемпионлар лигасида “Копенгаген”ни қабул қилади. Демак, Ҳарри Кейнда Эрлинг Холандга етиб олиш, балки ундан ўзиб кетиш имкони ҳам бор.

Учинчи ўринда бораётган Криштиану Роналду ҳисобида 48 та аниқ зарба бор. Килиан Мбаппе эса, 47 та гол билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!