Холанд АПЛ тарихида энг тез 50 та гол урган футболчига айланди

АПЛнинг 13-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ўйиннинг 27-дақиқасида Холанд Алиссон дарвозасини ишўғол қилиб, ҳисобни очди. Шу билан бирга, Прмеьер-лигадаги юбилей 50-голини урди. 

Маълум бўлишича, Эрлинг ушбу натижага эришиш учун энг кам баҳсда иштирок этган футболчига айланди. Бунинг учун ҳужумчига 48 та ўйин кифоя қилди. 

Холандан олдин 50 та гол уриш учун энг кам учрашувда қатнашган ўйинчи Энди Коул бўлган (65 та ўйин). Шунингдек, Алан Ширер (66), Ван Нистелрой(68) ва Фернандо Торреслар(72) кучли бешликдан жой олган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!