Холанд “Боруссия” футболчиларини шокка туширди
Ёзда Дортмунднинг “Боруссия” клубидан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтган Эрлинг Холанд собиқ жамоадошларини унутмаганини кўрсатди.
Норвегиялик ҳужумчи Чемпионлар лигаси доирасида дортмундликларга қарши ўтказилган учрашувдан сўнг “Манчестер Сити” ўйинчиларининг футболкасини йиғиб, уларга автограф қўйиб, “Боруссия” футболчилари ва клуб маъмурларига тарқатиб берди.
Таъкидлаш жоизки, Холанд дўстларига совға улашишни яхши кўради. Норвегиялик ҳужумчи ўзининг таклифига кўра “Боруссия”дан “Манчестер Сити”га ўтган Мануэль Аканжига 14 минг евро турадиган Rolex соатини ҳадя қилганди.
Эрлинг Холанд манчестерликлар сафида барча турнирларда 16 та учрашув ўтказиб, 22 та гол ва учта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар