Холанд "Боруссия"ни икки йилдан сўнг тарк этиши мумкин

Немис медиа нашрлари хабарига кўра, "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Холанд бир неча йилдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин.

Холанд МЮнинг қишдаги асосий трансфер мақсадига айланган эди, бироқ у 20 миллион евро эвазига Бундеслигага йўл олди.

Хабарларга кўра, норвегиялик форвард ва немис клуби ўртасидаги шартномада 2022 йилдан бошқа клублар билан музокара ўтказиш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Холанн "Боруссия" сафида 18 январь куни дебют қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!