Холанд Бундеслигани тарк этишга қарор қилди. Янги манзили аниқ
“Боруссия” сафида порлаётган Эрлинг Холанд ёзги трансферлар мавсуми очилиши билан Германия чемпионатини тарк этишга қарор қилди.
20 ёшли норвегиялик ҳужумчи ёзда “Реал” сафига ўтиб кетишни истамоқда. Дортмундликлар уни 2022 йилнинг ёзигача ўйнатиб, кейин Мадридга трансфер қилмоқчи эди.
Эрлинг Холанд “Боруссия”га ўтганидан бери Бундеслигада 19 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва бешта голга ассистентлик қилди. Тўпурар ҳужумчининг трансфер суммаси 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Реал” ҳам жорий мавсум якунланиши билан Холандни олишни режалаштираётган эди.
Фикрлар