Холанд: "Дортмундга гол уриш учун келганман"

Эрлинг Холанд Дортмунднинг "Боруссия"си таркибида ўзининг дебют баҳсида "Аугсбург" дарвозасига учта гол киритиб, жамаосининг ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

"Мен "Боруссия"га голлар уриш учун келдим. Бу ўйин мен учун яхши дебют бўлди.

Мухлислар? Уларнинг қўллав-қувватлашини қўринг, уларнинг қаршисида ўйнаш қанчалик ёқимли эканини шунда тушунасиз.

Трибунада сени шундай иштиёқли мухлислар қўллаб туришса, футболдан янада кўпроқ завқ оласан", - дея айтиб ўтди Холанд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!