Афсоналар сафига яқинлашиб бораётган Эрлинг Холанд АПЛни "ёндириб" ташлаяпти. У кеча "Лидс"га қарши баҳсда дубл қайд этди ва бир қатор рекордларни янгилади.

Эрлинг Премьер-лига ва Бундеслига ўйинларида 100 та самарали ҳаракат қайд этди. Норвегиялик Германия ва Англия чемпионатларида 81 та ўйинда 82 та гол урган ва 18 та голга ассистентлик қилган. Биргина "шаҳарликлар" сафидаги натижаларига қарайдиган бўлсак, у 20 ўйинда аллақачон 26 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Бундан ташқари Холанд бир кўрсаткич бўйича Мессидан ўзиб кетди.  Гап шундаки, у Гвардиола қўл остида ўйнаган барча футболчилардан кўра тезроқ 25 та гол уришга муваффақ бўлди. Лионель Месси учун "Барселона" сафида Гвардиола бор пайти 25 та гол уриш учун 28 та ўйин керак бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!