Холанд ҳақиқатан зўр экан!
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд бешинчи турда “Нотингем Форест” дарвозасини уч маротаба ишғол қилди.
Эътиборли жиҳати, 21 ёшли футболчи бу натижага биринчи бўлимнинг ўзида эришди.
Норвегиялик тўпурар шу тариқа Англия премьер лигасида кетма-кет иккита учрашувда хет-трикка эришган еттинчи футболчи сифатида тарихга кирди.
Эрлинг Холандга қадар Англия чемпионати Лес Фердинанд, Иан Райт, Тьерри Анри, Дидье Дрогба, Уэйн Руни ва Ҳарри Кейн кетма-кет икки марта учтадан тўп киритишга эришган холос.
Фикрлар