Холанд ҳар куни шу ишни қилади

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг собиқ шахсий мураббийи Эрас Стинслид норвегиялик тўпурар овқатланишга катта эътибор қаратишини маълум қилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Холанднинг кундалик таомномасида товуқли гуруч, тузсиз макарон ва ёғ, балиқнинг бир неча турлари ва мевалар ўрин олган. 22 ёшли ҳужумчи ҳар куни шу маҳсулотларни танаввул қилади.

- У доим буфетга яқин юрадиганлар тоифасидан. Ҳар доим унинг лагани таомга тўла бўлади, - деди Эрас Стинслид.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Эрлинг Холанд “БОруссия”да ўйнаган кезлари 15 ой давомида 12 килограмм семиргани аниқланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!