Холанд жамоа танлади. Бу тез орада эълон қилинади

“Манчестер Сити” раҳбарияти “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан келишувга эришди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Манбанинг таъкидлашича, кўп гол урадиган ҳужумчига эҳтиёж сезаётган Хосеп Гвардиола жамоаси норвегиялик тўпурарга ҳафтасига 600 минг фунт маош ваъда қилган. Шу тариқа, 21 ёшли футболчи Англия премьер-лигасида энг катта маош оладиган ўйинчига айланади.

“Шаҳарликлар” Эрлингга беш йиллик шартнома берган ва томонлар ўртасидаги келишув ҳақида тез орада эълон қилиниши айтилмоқда.

Холанд дортмундликлар сафига 2020 йилнинг бошида “Зальцбург”дан келиб қўшилганди. Ўшанда “Боруссия” Австрия клубига трансфер учун 20 миллион евро тўлаган.

Холанд жорий мавсумда Бундеслигида 20 та учрашувда 18 та гол урди ва еттита голли пас узатди.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!