Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Холанд жароҳат олди

"Сити" хавотирда

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Миллатлар лигасида Португалияга қарши ўйинда жароҳат олди.

Иккинчи бўлим ўрталарда 26 ёшли футболчи давом эта олмаслигини ишора билан кўрсатди ва 67-дақиқада майдонни тарк этди. «Манчестер Сити» форвардининг жароҳати қай даражада жиддий экани ҳақидаги расмий маълумот кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

Эрлинг Холанд Португалиядаги сафар учрашувида гол ура олмади. У алмаштирилган пайтда таблода 1:1 ҳисоби ёзиб турган эди. Норвегия терма жамоасининг ягона голини ҳимоячи Кристоффер Айер урди. Орaдан кўп ўтмай, «шаҳарликлар» юлдузи майдонни тарк этганидан сўнг мезбонлар ҳисобда олдинга чиқишди – 2:1.

11 октябрь куни «Манчестер Сити» Премьер-лигада «Ливерпуль»га қарши муҳим баҳс ўтказиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ