Холанд келганидан кейин “Сити” юлдузи кетиб қолмоқчи

  • 14 май, 2022, 11:04
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг ҳужумкор футболчиси Раҳим Стерлинг клуб билан янги битим бўйича келишув имзолаш бўйича музокараларни бошлашга шошилмаяпти.

Tecno

Англия терма жамоаси аъзоси ҳисобланган бу футболчига “Арсенал” ва “Тоттенхэм”дан ташқари Испания ҳамда Италия етакчи клубларидан қизиқиш бўлгани айтилмоқда.

27 ёшли ҳужумчи “шаҳарликлар” сафидан кетадиган бўлса ҳам Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этадиган клубга ўтмоқчи.

Рахим Стерлинг барча турнирларда 46 та учрашув ўтказиб, 17 та гол ва саккизта голли узатма муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча манчестерликлар “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд билан келишувга эришганини расман эълон қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!