Холанд "Манчестер Сити"да қачон дебют қилиши маълум бўлди!

Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд яқин кунларда “Манчестер Сити”да дебют қилади.

Аниқроғи, у “Бавария”га қарши бўладиган ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Буни “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола ҳам тасдиқлади.

“Бавария” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги ўйин эртага 24 июль куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча 22 ёшини қаршилаган Холанд “Сити” сафига шу ёз кўчиб ўтган эди. Англия чемпиони унинг учун “Боруссия Д”га нақд 60 млн евро тўлади. У ўтган мавсум дортмундликлар сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!