Холанд Мбаппе билан рақобат ҳақида: "Ўзимни ҳеч ким билан солиштирмайман"

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ПСЖ етакчиси Килиан Мбаппе билан рақобат ҳақида қандай фикрда эканлигини айтди.

Яқинда футбол экспертлари айнан 22 ёшли норвегиялик ва 24 ёшли французни келажакнинг янги "Криштиану ва Месси"сига айланишини тахмин қилганди.

"Роналду ва Месси ўз муваффақиятлари билан бир-бирига туртки бўлгани каби Мбаппе билан рақобатим ҳам ижобий бўлиши мумкин, аммо мен ҳеч қачон ўзимни ҳеч ким билан солиштирмайман", деди Холанд Viaplay нашрига.

Эслатиб ўтамиз, 2022 Жаҳон чемпионатида Килиан Франция терма жамоасида ўйнаб, турнирнинг энг яхши тўпурари бўлганди. Норвегия эса Холанд билан биргаликда жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқа олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!