Холанд ўта қиммат нархга ноёб машина сотиб олди

“Манчестер Сити” клуби ва Норвегия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ноёб Maybach Virgil Abloh автомобили эгасига айланди.

The Sun нашри маълумотига кўра, харид нархи 400 минг фунт стерлингни (460 минг евро) ташкил қилган.

Бу автомобилнинг ноёблиги шундаки, ундан атиги 150 дона ишлаб чиқарилган, дизайни эса Louis Vuitton мода уйининг марҳум бадиий директори томонидан яратилган.

Холанд учун бундай харидлар оддий ҳол.

Аввалроқ у отаси билан бирга Норвегия шаҳарларидан биридаги кутубхонага қиймати 130 минг доллардан ортиқ бўлган ҳақиқий тарихий китобни ҳадя қилган.

Маълумотларга кўра, Холанд “Манчестер Сити”да йилига тахминан 31,5 миллион евро маош олади ва бу уни Европанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантирган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!