“Манчестер Сити”нинг айни пайтдаги энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд  Испанияда Криштиану Роналду билан учрашди.

Маълумки, португалиялик юлдуз ўйнаётган “Ан-Наср” бу галги хорижий ўқув-машғулот йиғинини футбол марказларидан бўлган Испанияда ташкил этганди.

24 ёшли норвегиялик ҳужумчи саудияликларнинг машғулот лагерига келиб, 39 ёшли ҳамкасби  Криштиану Роналдунинг суҳбатини олган.

Эслатиб ўтамиз, тез орада Эрлинг Холандни муҳим учрашув кутиб турибди. “Манчестер Сити” футболчилари 10 август куни Англия Суперкубоги учун бўладиган баҳсда “Манчестер Юнайтед” билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!