Холанд сабзи бизнесини кучайтириб юборди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўз юртида сабзи сотувининг кескин ошишига сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар берди.

Норвегиялик озиқ-овқат мутахассиси Иселин Саген маълумотларига кўра, 2026 йил июль ойида сабзи сотуви ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тахминан 25 фоизга кўпайган. Умумий ҳисобда бозорга қўшимча 600 тонна атрофида сабзи чиқарилган.

Сагеннинг таъкидлашича, ушбу ўсиш Эрлинг Холанд иштирокидаги реклама кампанияси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Жаҳон чемпионати ўйинлари олдидан Норвегияда ҳар сафар эфирга чиқарилган роликда футболчи юк машинасида юриб, сабзи егаётгани намойиш этилган.

«Бу фақат унинг ҳиссаси билан содир бўлганини аниқ исботлай олмайман. Лекин Холанд Норвегияда катта намуна, кўплар унга эргашади. У айнан шу кампаниянинг марказида турди», – деди Саген.

Жорий мавсумда Холанд Англия премьер-лигасида 5 ўйинда 5 та гол урган ва ҳозирча тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!