Холанд "Сити"дан қачон кетиши айтилди

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг отаси Альф-Инге ўғли келажакда қайси лигаларда ўйнашини маълум қилди.

Замонавий футболнинг энг ёрқин тўпурарларидан бири ҳисобланган Эрлинг ҳозиргача Норвегия чемпионатида “Брюне” ва “Мольде”, Австриянинг “Зальцбург” ва  Германиянинг “Боруссия Дортмунд” жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

- Эрлинг ўз кучини дунёнинг энг зўр лигаларида синаб кўради. Шунинг учун у ҳар бир лигада уч-тўрт мавсумдан қолишига тўғри келади.

Германияда икки ярим йил ўйнаганидан кейин Англияда ҳам шунча вақт қолиши мумкин. Кейин Испания, Италия ва Франция чемпионатларига навбат келади, - деди Аль-Инге Холанд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!