Холанд учун курашда "Реал"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди

“Боруссия” Дортмунд клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

Bild нашри хабарига қараганда, норвегиялик тўпурар учун курашга Лондоннинг "Челси" клуби ҳам қўшилиши мумкин.

Манбага кўра, энди "аристократлар" ҳужумчини қўлга киритиш учун "Реал" ва "Боруссия" билан рақобатлашишга тайёр.

Қайд этилишича, Лондон клубининг Холандга бўлган қизиқиши Ромелу Лукаку билан бўлган шов-шувли интервьюдан кейин бошланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!