Холанд ва “Боруссия” ўртасида келишмовчилик бошланди

“Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд клуб унга босим ўтказаётганидан норозилигини билдирди. Дортмундлик мутасаддилар унга дарров жавоб қайтарди.

- “Боруссия” менга босим ўтказяпти. Улар кейинги мавсум борасида ҳозирдан бир қарорга келишимни талаб қиляпти. Мен ҳозир фақат футбол ўйнашни истайман холос. Бунақа тезроқ қарор қабул қилишга мажбур бўламан. Аввал клуб ҳурматидан келажагим ҳақида гапирмасдим, - деди Эрлинг Холанд.

Норвегиялик тўпурарни баёнотига жавобан  “Боруссия” директорлари кенгаши раиси  Ханс-Йоахим Ватцке шундай деди:

- Эрлинг – ғаройиб одам. Унинг эркалик қилиши ярашади. Лекин у ҳам клубнинг унга нисбатан сиёсатидан хабардор бўлиши керак. Биз унинг жавобини май ойи охиригача кута олмаймиз.

21 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда 13 та учрашувда 15 та гол ва бешта голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!