Холанд ёки Мбаппени олишга қурбимиз етмайди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ўз жамоасида Эрлинг Холанд ёки Килиан Мбаппени кўриш ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Холанд ёки Мбаппе? Биз ҳозир Мбаппе ёки Холанднинг “Барселона”га қўшилишини тасаввур қила олмаймиз. Афсуски, бу ўйинчиларни олишга қурбимиз етмайди.

Мен жамоамизда бор футболчилардан мамнунман. Бу клуб доим юқори даражада бўлиши керак. Биз эса, ана шу мақсадга етишишимиз лозим, - деди Хави Эрнандес.

Хави “Барселона”ни 2021 йилдан бери бошқаряпти. Ўтган мавсум каталонияликлар унинг ёрдамида Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!