Холанддан зўр ҳужумчи чиқди

Бундеслига экспертлари “Лейпциг” ҳужумкор футболчиси Хави Симонс статистикасига эътибор қарата бошлади.

Бундеслига клубида ижарада ўйнаётган нидерландиялик футболчи аслида ПСЖга тегишли. Мутахассислар уни кўрсаткичларини Эрлинг Холанднинг “Боруссия Дортмунд”да ўйнаган пайтидаги натижаларга солиштирмоқда.

Хави Симонс Бундеслигадаги дебют мавсумида тўртта учрашувда рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига тўртта голли пас узатди. Холанд Германия чемпионатидаги илк мавсумида бундай кўрсаткични қайд этолмаган.

20 ёшли футболчига “Челси”  дарров эътибор қаратди. “Аристократлар” ПСЖ раҳбариятига  ўйинчини сўраб, мурожаат қилгани айтилмоқда.

Бундан ташқари, Хави Симонс “Барселона”, “Бавария” ва “Ньюкасл” каби жамоалар нишонида турибди. Унинг трансфери 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Симонс ўтган мавсумда ПСВ учун тўп тепиб, Нидерландия чемпионатида 34 та учрашувда ўз ҳисобига 19 та гол ёздириб қўйганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!