Холандга мисли кўрилмаган маош таклиф қилинди

“Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холанд “Манчестер Сити” таклифини қабул қилса, Англия премьер-лигасининг энг катта маош оладиган футболчисига айланади, деб хабар берди Daily Mail.

Манбанинг таъкидлашича, “шаҳарликлар” бугунги куннинг энг кучли тўпурарларидан ҳисобланган Холандга ҳар ҳафта 600 минг евро тўлашни ваъда қилмоқда. Ҳозиргача, Англия чемпионатида бирор футболчига шу даражада катта маош тўланмаган.

Айрим маълумотларга қараганда, норвегиялик ҳужумчи “Манчестер Сити”ни таклифини қабул қилиб бўлган ва манчестерликлар билан шахсий шартнома бўйича дастлабьки келишувга эришган.

“Манчестер Сити” мутасаддилари Холанднинг розилигини олганидан кейин дортмундликлар билан трансфер суммаси, агент Мино Райола ва футболчининг отаси билан комиссия ҳақларини келишиб олиши талаю этилади.

Эрлингнинг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!