Холандга ўринбосар топилди
Дортмундликлар асосий юлдузи Эрлинг Холандни клубда ушлаб қололмайди. Айни пайтда ҳужумчининг вакиллари харидор клублар билан музокара ўтказмоқда ва катта эҳтимол билан норвегиялик тўпурар ёзда бошқа клубга ўтади.
“Боруссия” ўз одатига кўра, арзонга олган футболчиси трансферидан ўн карра даромад қилишни режалаштирмоқда.
Ўз навбатида, дортмундликлар Холанднинг ўрнига бошқа ҳужумчи олишга тайёрланмоқда. Маълумотларга қараганда, Дортмундга ПСВ ҳужумчиси Дониелл Мален олиб келинади. Бу футболчи ҳам анчадан бери Европанинг кучли клублари нишонида турибди.
ПСВ жорий мавсумда 26 та учрашувда 15 та гол урган форвардни 30 миллион еврога қўйиб юборади.
Фикрлар