Холанднинг агенти ҳужумчининг режасини ошкор қилди
Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида тўпурарлик рекордларини ўрнатган Эрлинг Холанднинг агенти Рафаэла Пимента ҳужумчининг келажагига оид маълумотни ошкор қилди.
- Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”да қолиши аниқ ва фаолиятини айнан мана шу жамоада давом эттиради, - деди Рафаэле Пимента.
22 ёшли норвегиялик футболчи бир йил аввал “Боруссия”дан “Манчестер Сити”га трансфер қилинган эди.
Англия футболидаги илк мавсумида Холанд требл қайд этиб, Англия Чемпионлиги, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигаси совринини қўлга киритди.
Холанд барча турнирларда 53 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 52 марта ишғол қилди.
Фикрлар