Холанднинг нархи маълум бўлди. Оладиган борми?

Испаниянинг Relevo портали “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холандни трансфер қилиш имконини берадиган суммага аниқлик қиритди.

Унга кўра, 23 ёшли форварднинг “шаҳарликлар” билан тузган шартномасида футболчини 175 миллион еврога трансфер қилиш мумкинлиги ҳақида банд бор.

Эрлинг Холанд “Манчестер Сити”да  2022 йилдан бери ўйнаяпти. Норвегиялик форварднинг амалдаги битими 2027 йилнинг ярмигача давом этади.

Хосеп Гвардиола қўл остади дебют мавсумидаёқ Англия чемпионлиги, мамлакат кубоги, Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритган Холанд келажакда Испания чемпионатида тўп тепишни орзу қилиши ҳақида хабарлар чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!