Холанднинг “Сити”га келгани катта хато бўлди

“Ливерпуль” собиқ футболчиси Жейми Каррагер “Манчестер Сити”нинг “Тоттенхэм”дан енгилганини Эрлинг Холанд билан боғлиқ эканини изоҳлади.

- Ҳозир “Манчестер Сити” жамоа сифатида кескин ўзгарганини кўришимиз мумкин. Бутун жамоа Эрлинг Холанд билан бир хил миқдорда гол урди.

Норвегиялик ҳужумчи Премьер-лигада 25 та тўп киритди. “Сити”нинг қолган ўйинчилари ҳисобида ҳам айнан шунча гол бор. Лекин “шаҳарликлар” кейинги пайтда ўз дарвозасидан жуда кўп тўп олиб чиқмоқда. Рақибларга қарши ҳужумда ўйнаш анча осон бўлиб қолди. Чунки Холанд келганидан кейин Хосеп Гвардиола жамоаси кучини йўқотди. Бунда Холанднинг айби йўқ.

Холанд келган жамоада ўзининг барча устунлик ва имкониятларини намойиш этиш имконсиз. У клуб танлашда хато қилган, - деди Каррагер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!