Холанднинг трансфери 500 миллион еврога тушади
Сўнгги хабарларга қараганда, “Реал” ўз муаммоларини “Манчестер Сити” юлдузи Эрлинг Холандни таклиф этиш орқали ҳал қилишни режалаштирмоқда.
Флорентино Перес ёзда катта трансферни амалга оширишга ҳаракат қилади.
Madrid Zone нашри журналист Патрик Бергерга таяниб хабар беришича, норвегиялик футболчи учун умумий харажатлар тахминан 500 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Бу суммага трансфер қиймати, турли комиссиялар, имзо бонуслари ва ҳужумчининг маоши ҳам киради. Айнан молиявий жиҳат “Қироллик клуби” учун энг катта тўсиқ ҳисобланади.
Transfermarkt сайтида Холанднинг нархи 200 миллион евро деб баҳоланган. 25 ёшли футболчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси 2034 йилгача амал қилади.



Фикрлар