Холланд поккер қайд этган баҳсда "Сити" "Вулверхэмптон"ни тор-мор келтирди (видео)
Англия Премьер-лигасининг 36-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни қабул қилди.
Чемпионлик учун курашаётган “шаҳарликлар” бу гал ҳам рақибини аяб ўтирмади. “Этихад”даги ўйиннинг бу сафарги қурбони “Вулверхэмптон” бўлди. Ҳолланднинг поккери ва Альвареснинг голи “Манчестер Сити”нинг 5:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Ушбу учрашувдан сўнг “Манчестер Сити” ўз ҳисобидаги очколари сонини 82 тага етказиб олган бўлса, “Вулверхэмптон” ҳисобида 46 очко мавжуд. АПЛ мусобақа жадвалида “Сити” “Арсенал”дан 1 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Вулверхэмптон” 11-поғонада бормоқда.
Хосеп Гвардиола жамоаси Премьер-лига доирасида навбатдаги учрашувини 11 май куни сафарда “Фулхэм”га қарши ўтказади. “Вулверхэмптон” эса шу куни ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни қабул қилади.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар