Холлоуэй: "Бундан ҳамма ҳайратда қолади"

  • 1 апрель, 11:57
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Макс Холлуэй енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи билан бўлажак жангга тайёргарлиги ҳақида гапирди.

 "Мен ўзимни ҳар доим ярим енгил вазнда кучли жангчи деб ҳисоблаганман. Ҳозир эса мен енгил вазндаман ва ўзимни янада кучлироқ ҳис қиляпман. Аммо ҳамма менга шошқалоқлик қилмасликни ва Дастин Порье билан бўлган жангимни эслатиб турибди. Лекин тўғри тушунинг, Дастинга қарши жанг олдидан менда олти ҳафтагина машғулот ўташга вақтим бор эди холос. Ҳозирда эса ўн ҳафта тайёрланиш учун вақтим бор. Мен жангга тезроқ кириш ва ҳамма нарсани исботлаш жуда қаттиқ хоҳлайман. Бўлажак жанг ажойиб бўлади ва ҳамма ҳайратда қолади”, – деди Холлоуэй You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, Холлоуэй ва Гэтжи ўртасидаги жанг 13 апрель куни АҚШ нинг Лас-Вегас шаҳридаги "UFC 300" мусобақасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!