Холлоуэй чемпионлик камарини ҳимоя қилди

Аралаш яккакурашлар чемпиони Макс Холлоуэй Брайан Ортега билан ярим оғир вазн чемпионлиги учун куч синашди. Жанг Канаданинг Торонто шаҳрида ташкиллаштирилган UFC 231 турнири доирасида бўлиб ўтди.

Холлоуэй баҳснинг тўртинчи раундида рақибини техник нокаутга учратди. Шифокорлар жароҳатларнинг сони кўплиги учун Брайанга беллашувни давом эттиришга руҳсат беришмади.

Маълумот учун, Холлоуэя UFC доирасида 20 ғалаба 3 мағлубиятга эга. Ортега эса 15 учрашувда ғалаба қозониб, биринчи маротаба имкониятни бой берди.

Холлоуэй 2017 йилда UFC чемпиони номига сазовор бўлганди ва шу давр мобайнида икки марта чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!