Хонда Австралия клубидан кетишини эълон қилди
Фаолиятини Австралиянинг "Мельбурн Виктори" клубида давом эттираётган япониялик машҳур футболчи Кейсуке Хонда жорий мавсум якунлангач ушбу жамоадан кетишини маълум қилди.
“Ҳозирча янги мавсумни қаерда ўтказишим ҳақида бир қарорга келмадим. Мен Австралияа фақат бир мавсум ўйнашимни билардим ва шу боис менинг жамоадан кетишим ҳеч кимни ажаблантирмаслиги керак”, - дейди Хонда.
Эслатиб ўтамиз, Хонда "Мельбурн Виктори" сафига 2018 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди.
Фикрлар